Pic

Жамият фаолиятининг предмети ва максадлари

«MARKAZIY DEXKON BOZORI» aksiyadorlik jamiyati (матн давомида "жамият" деб номланади) Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1994 йил 29 мартдаги 171-сонли ва 1995 йил 4 декабрдаги 448-сонли карорлари асосида Андижон вилоят Давлат мулкини бошкариш ва тадбиркорликни куллаб-кувватлаш бошкармасининг 1996 йил 22 майдаги 677-сонли буйруги билан Андижон шахар «Жахон» дехкон бозори негизида таъсис этилган.

  • Жамият фаолиятининг асосий мақсади ахоли ва хўжалик юритувчи субъектларга улар томонидан ноозиқ-овқат хамда озиқ-овқат махсулотларининг олди-сотди жараёнларини амалга оширишга савдо комплексидаги мавжуд воситалар билан ёрдам берган холда барча шароитларни яратиш;
  • Савдо комплексида тадбиркорлар томонидан сотилаётган махсулотларни тегишли ташкилотларни жалб қилган холда фойдаланишга яроқли ва ахолини соғлиги учун зарарсиз холда сотилишини назорат қилиш;
  • Савдо комплексида фаолият юритувчи тадбиркорлар, хўжалик субъектларига хамда харидорларга махсулотларни комплекс худудига олиб келиш ва олиб чиқиш, юк сақлаш бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш;
  • Жамият асосий фаолиятидан  ташқари қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланиш хуқуқига эга:
  • - мижозларга мехмонхона, транспорт хизмати, автосервис,транспорт воситаларини ювиш, умумий овқатланиш, маиший хизмат ва саёхат хизматларини кўрсатиш;
  • - Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ равишда ташқи иқтисодий фаолият юритиш;
  • - ўз пул маблағларидан ва буюмларидан фойдаланиш хамда эгалик килиш;
  • - Ўзбекистондаги ва хориждаги банк муассасаларида хисоб рақамларини очиш, шу жумладан валюта хисоб рақамларини очиш;
  • - молия кредит ташкилотларидан сўм ва бошқа хориж валюталари кўринишида кредит олиш;
  • - бошка корхона ва ташкилотлар чиқарган қимматбахо қоғозларни сотиб олиш ва шундай қоғозларни ўзи хам муомалага чиқариш;
  • - ходимлар штат жадвалини ва таркибини, иш хақи миқдорини мустақил белгилаш;
  • - мутахасисларни зарур бўлганда чет давлатларга хизмат сафарига юбориш ва чет эллик мутахасисларни қабул килиш;
  • - Ўзбекистон ва хорижий давлатларда ваколатхоналар, шахобчалар, жамиятлар, уюшмалар, жамғармалар ва қўшма корхоналар очишда қатнашиш;
  • - жамият иш жараёнини яхшилаш учун ички низомлар қабул килиш ва бу низомларни мустақил равишда устамалар, жарималар ва мукофотлар системасини ишлаб чиқиш;
  • - хорижий давлатларга инвестиция ва реинвестиция қилиш;
  • - улгуржи ва чакана савдо-сотиқ учун «Савдо уйлари» тижорат марказларини очиш;
  • -ўз фаолияти мақсадларини бажариш учун реклама, хомийлик, мехр-шавқат тадбирлари, ким ошди савдолари, фестиваллар, конкурслар, махсус кўргазмалар ва бошқа тадбирларни Ўзбекистон ва бошка хорижий давлатларда ташкил килиш, ўтказиш ёки қатнашиш;
  • - қонунда белгиланган тартиб асосида пул буюм лотерея ўйинларини ташкил этиш ва сотиш;
  • - спорт ўйинларини ташкил этиш ва пуллик хизматлар кўрсатиш;               
  • -Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида таъқиқланмаган барча бошқа фаолиятларни амалга ошириш;
  • -Жамиятнинг махсус рухсат талаб этадиган (лицензия) фаолияти, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.